Партия фаоллари билан учрашув


Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова партиянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги фаолияти билан танишди.

У партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи, партиянинг шаҳар ва туман кенгашлари раислари билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид партия олдида турган вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги депутатлик гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.