ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИ ТАЙИНЛАНДИ


Жорий йилнинг 14 февраль куни халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдан ташқари етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев қатнашди ва сўзга чиқди.

Сессияда Ниязимбетов Валижан Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими этиб тайинланди.

В.Ниязимбетов меҳнат фаолияти давомида бир қатор масъул вазифаларда муваффақиятли хизмат қилган.

Жумладан, Элликқалъа тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш,капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари  бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Шу кунгача Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келди.

Сессия якунида тумандаги сектор раҳбарларининг 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалари бўйича тақдимотлари бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.