МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш, жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва нуфузини янада юксалтириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш борасидаги катта хизматлари, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, халқимиз орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 «Дўстлик» ордени билан

Жакетов Амангелди — Мўйноқ туманидаги «Учсой» овул фуқаролар йиғини раиси

«Соғлом турмуш» медали билан

Сейтжанова Бахаргул Абатбаевна — Тахтакўпир туманидаги «Мақпалкўл» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси

«Шуҳрат» медали билан

Жуманиёзов Нурбек Худаёрович — Амударё туманидаги «Brighton School» ўқув маркази директори

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                             Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2024 йил 20 март