Ичимлик суви таъминоти 80 фоизга етказилади 


Амударё тумани “Ўрта қалъа” овули ҳудудидаги сув тақсимлаш иншоотида Озарбайжон Республикасининг “Archico Engineering company” пудратчи ташкилот томонидан магистрал ва ички сув тармоқларини тортиш ишларига старт берилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу лойиҳа орқали туман аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси янада ошиб, истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш ҳажми ва сифати яхшиланишини алоҳида қайд этдилар.

Таъкидланганидек, аҳолини тоза ичимлик суви билан қамраб олиш даражасини янада ошириш мақсадида “Осиё тараққиёт банки” кредит маблағи ҳисобидан жами 42 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 2 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида суткасига 40 минг куб метр сув етказиб бериш қувватига эга бўлган “Манғит” сув тозалаш иншоотини янгидан қуриш ҳамда 68,5 км магистрал ва 289,2 км ички сув тармоқларини тортиш белгиланган.