Вазифалар ижроси таҳлил қилинди


Пойтахтимиздаги У.Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва бошланғич ташкилотларининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Мусулмонлари қозияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Унда хотин-қизларнинг жамиятимиздаги обрў-эътиборини, ўрни ва ролини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ва Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.