Нукус туманидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ва “Китоблар ярмаркаси” ўтказилди.
Унда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Байрам тадбирлари доирасида ёшлар ҳарбийларнинг кундалик фаолияти, турмуш тарзи, ҳарбий техникалар, асбоб-ускуналар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Ҳарбий қисмда “Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Тадбир сўнггида иштирокчиларга ҳарбий қисм оркестри томонидан тайёрланган концерт дастури ҳавола этилди.