Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарор қилади:
Мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали меҳнатлари, юртимизда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлашдаги хизматлари, шунингдек ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун қуйидагилар фахрий унвон билан тақдирлансин.
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар устози»
Маллаев Искандар Маматмусаевич — Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлар қўмондонининг тарбиявий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
Аюбов Шукурлло Хамроевич — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари.
Хожамуратов Бахитбай Бердибаевич — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлимча бошлиғи.
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов.
Нукус шаҳри, 2019 йил 12 январь.