Тахиатош туманидаги «Green Howse Gold» масъулияти чекланган жамиятига қарашли 2 гектар майдондаги замонавий иссиқхонада помидор кўчатлари парваришланмоқда. Ушбу иссиқхонага Хитой давлатидан келтирилган янги автоматик иситиш ва суғориш технологиялари ўрнатилган. Бу ерда жами 20 нафар йигит-қизлар доимий иш билан банд.
— Ўтган 2018 йил декабрь ойида иссиқхонамизда маҳаллий ҳосилдор тупроққа помидор кўчатларини экишни бошлаган эдик. Ҳозирда кўчатларнинг ривожланиши жуда яхши, баъзилари ҳосил тўплашга киришди. Чунки, озиқлантириш, суғориш ва чанглатиш ишлари вақтида олиб бориляпти. Март ойида помидор ҳосилини йиғиб-теришни бошлаймиз. Маҳсулотнинг асосий қисмини қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган, — дейди масъуляти чекланган жамияти иш юритувчиси Отабек Шодиев.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ
олган сурат.