Эълон


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъект­лар, маҳаллий ижро ҳокимияти ва бошқа ташкилотларда ишлайдиган етакчилик қобилияти ва ­бошқарув салоҳиятига эга бўлган истиқболли кадрларни танлаб олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, раҳбар лавозимлар учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида танлов ўтказилишини эълон қилади.

Танлов тўрт босқичда бўлиб ўтади.

1-босқич-дастлабки ўрганиш;

2-босқич-тест синовлари;

3-босқич-иш ўрганиш (стажировка):

4-босқич-суҳбат.

Танловда олий маълумотли, тегишли соҳада раҳбар лавозимида камида икки йиллик иш тажрибасига эга ва доимий фаолият олиб бораётган 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган  Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.

Танлов ғолиблари рағбатлантирилади ва раҳбар лавозимлар кадрлар захирасига киритилиб, тегишли соҳалар бўйича раҳбар лавозимларга тайинланиб борилади.

Танловда иштирок этувчиларнинг аризалари 2019 йилнинг 1 февраль кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

— шахсий маълумотнома;

— паспорт нусхаси;

— меҳнат дафтарчаси нусхаси;

— диплом нусхаси, агар хорижий давлатларда таълим олган бўлса нострификациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи  гувоҳнома;

— иш жойидан тавсифнома (тавсифнома биринчи раҳбар лавозимида ишловчи иштирокчилардан талаб қилинмайди).

Маълумот учун телефон: 222-74-77