Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги махсус қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза қилувчи табиий ҳудудларни ҳимоя қилиш бўлими қайта ташкил этилган эди.
Ўтказилган махсус чора-тадбирлар натижасида қизилмия илдизи, саксовул, тўронғил ва бошқа ўсимликларни чопиб олиб бораётган 50 дан ортиқ фуқаролар қўлга олиниб, аниқланган фактлар бўйича чора кўриш учун тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда муҳофаза қилинадиган ўрмон хўжалиги ҳудудларида махсус рейдлар давом этмоқда.