Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида «Қишлоқ хўжалигида меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури»нинг ижросини таъминлашга бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар, қишлоқ хўжалигида меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг хавсизлигини таъминлаш, иш берувчиларнинг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат қонунчилигига оид муаммолар ва уларнинг ечимига батафсил тўхталдилар.
Ўтган йили республикамиздаги корхона ва муассасаларнинг жамоат шартномаларида ходимларга соғлом ва хавфсиз шароитларни яратиш, саноатдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш ишларига 786 миллион 250 минг сўм маблағ ажратилган.