Қишнинг аёзли кунларига қарамасдан Орол денгизининг сувсиз ҳудудида саксовул экиш ишлари давом этмоқда.
У ерда республикамиз туманлари ва вилоятларидан келган ишчиларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш мақсадида таниқли санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Унда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жураев, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов ҳамда “Ниҳол” мукофоти соҳиби, эстрада хонандаси Феруза Жунаниёзовалар иштирок этди.
Шунингдек, шу куни санъат усталари Мўйноқ туманидаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, ўқувчиларга маҳорат дарсини ўтдилар.