Нукусда вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман идоралараро комиссиялари томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишларнинг якуни ва жорий йилдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси раиси Қ.Сариев бошқариб борди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг катта ёрдамчиси Ҳ.Эргашев, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазири А.Аяпов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Р.Ешимбетовлар сўзга чиқиб, ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифаларга батафсил тўхталдилар.