ПАРТИЯНИНГ ФАОЛ АЁЛЛАРИ АНИҚЛАНДИ


Нукус шаҳрида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларидаги партия гуруҳи фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.  Унда  кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган  жами 16 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

Кўрик-танлов якунига кўра, “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Нукус шахридаги 2-сонли тиббиёт коллежининг «Терапия ва ҳамши­ралик иши» бўлими ўқитувчиси Қанлибекова Улмекен ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлди.

Ғолиб ва турли номинация бўйича энг яхши деб топилган танлов иштирокчилари  махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.