Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан пойтахтимизда давлат органлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳуқуқшунос ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳияти хусусида батафсил тушунчалар берилди.
Тадбирда мазкур фармон асосида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш консепцияси тасдиқланиб, бу ишлар “шахс-оила-маҳалла-таълим-жамият” тамойили асосида тизимли равишда олиб борилиши таъкидланди.