Мақсад — самарали жамоатчилик назорати


Яқинда “Микрокредитбанк” АК Қорақалпоғистон филиали ва Ҳудудий пахта терминалида Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқи доимо қонун ҳимоясида” мавзусида қўшма мажлис бўлиб ўтди.

Тадбирда Федерация, банк филиали ва Ҳудудий пахта терминалининг ходимлари иштирок этди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Унда таъкидланишича, режага мувофиқ жойларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашиш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ечимини топишда самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациясининг Таянч гуруҳлари тузилмоқда.