Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги республика терминология маркази томонидан “Қорақалпоғистондаги оммавий ахборот воситаларида адабий тил меъёрларининг сақланиши масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар даврий нашрларда, телекўрсатув ва радио эшиттиришларда адабий тил нормаларига риоя этиш, бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳамда амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга тўхтаб ўтишди.
Адабий тил меъёрларини сақлаш, уни келажак авлодга етказиб беришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни алоҳида. Шу боис, тадбирда бу йўналишдаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов иштирок этди ва сўзга чиқди.