Ўқитувчилар қонун лойиҳасини муҳокама қилишди


Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан «Ўқитувчилар мақоми тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланган  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қ.Убайдуллаев номидаги республика педагог кадр­ларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш инс­титутида ташкил қилинган тадбирда Корақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги мутахассислари, Нукус шаҳридаги умумтаълим мактабларининг малакали педагог-ўқитувчилари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда  Қорақалпоғис­тон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бўлими раҳбари Адилбай Еримбетов қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил тўхталди.

Шунингдек, Қорақалпо­ғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Нурлибек Мирзамуратов сўзга чиқиб,  «Ўқитувчилар мақоми тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва индивидуал педагогик фаолиятига доир ҳуқуқларини белгилаб беришини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда умумтаълим мактабларининг малакали педагог-ўқитувчилари қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва  тавсияларини билдиришди.

А.ЎРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон

ҳудудий Кенгаши Матбуот котиби.