Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари


8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ, республикамиздан икки нафар истеъдодли қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси бўлди.

Ҳар йили баҳор айёмининг кириб келиши билан кўпчилик ушбу янгиликни орзиқиб кутади. Шунинг учун уларни ушбу ютуқлари билан табриклаб, газета муштарийларига таништиришни маъқул кўрдик.

Қаипназарова Сапура Жалғасбай қизи. У 1996 йили 12 июлда Мўйноқ туманида туғилган. Сапура спортда кўпгина муваффақиятларни қўлга киритган. Ҳозирги кунда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Жисмоний тарбия маданияти факультетининг 3-босқичида таълим олмоқда.

Тулиева Сарвиноз Абдулла қизи. У 1999 йил 8 ноябрда Беруний туманида туғилган. Сарвиноз ўзининг бадиий ижоди билан қатор ютуқларга эришган. Ҳозирги кунда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали қошидаги Тўрткўл академик лицейининг 3-бос­қич ўқувчиси.