Болалар боғчалари фойдаланишга топширилди


Яқинда Нукус шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Орол” давлат хусусий шериклиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Нукус шаҳар ҳокими ­П.Турешев, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдиновалар сўзга чиқиб, йиғилганларни умумхалқ Наврўз байрами ҳамда болалар боғчаси биносининг фойдаланишга топширилиши билан табриклашди.

Тадбиркор Гўзал Камалова ташаббуси билан ишга туширилган 100 ўринга мўлжалланган ушбу мактабгача таълим муассасасининг янги биноси қурилишига “Ўзсаноатқурилиш” акциадорлик-тижорат банки Қорақалпоғистон филиали томонидан 2,6 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди.

Шу куни “Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Олмазор” давлат хусусий шериклиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди.