Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасидаги билимлар беллашувининг иккинчи яъни Нукус шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Беллашувнинг биринчи кунида тарих, ҳуқуқ, иқтисод фанларидан тест синовлари, чет тили фанларидан ёзма ишлар бўлган бўлса, иккинчи кунида қолган фанлар бўйича тест топширилди. Тест синовлари электрон тарзда ўтказилди.
Беллашувда ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, инглиз, немис тиллари, математика, физика каби 16 та фан бўйича жами 1860 нафар ўқувчи иштирок этди.
Беллашувнинг ушбу босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар кейинги республика босқичига йўлланма олди.