Халқ таълими вазирлиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Халқаро баҳолаш дастурларида самарали иштирок қилиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим асоси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Республикамизнинг халқ таълими тизимида таълимнинг сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришга бағишланган тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг раҳбари Улуғбек Тошкенбаев, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг директори Абдували Исмаилов ва бошқалар қатнашди.
Тадбир иштирокчиларига халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Ҳамраев иштирок қилди.