Оилага азалдан муқаддас қўрғон сифатида қаралиб келинган. Ундаги муносабатларнинг барқарорлиги на фақат оила аъзолари балки, бутун жамият учун муҳимдир.
Беруний туманининг Ахборот ресурс марказида “Мустаҳкам оила –юрт таянчи” мавзусида ўтказилган семинарда ҳам оила ажримлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш чоралари ҳақида сўз юритилди.
Туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил қилинган тадбирда “Оила” маркази, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, ички ишлар бўлимининг вакиллари иштирок этди.
Семинарда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.