Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейида Наврўз умумхалқ байрами ўзгача шукуҳда ўтказилди.
Байрам тадбирида Президентимизнинг алоҳида кўрсатмалари натижасида ички ишлар тизимида эътиборга молик ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилганлиги таъкидланди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан байрам совғаси сифатида лицей жамоасига автомашиналарнинг калитлари тантанали равишда топширилди.
Лицей ўқувчиларининг касбий маҳоратини ошириш ва машғулотларнинг талаб даражасида ўтиши учун шароитлар яратиш мақсадида академик лицейга “Исузи”автобуси, “Дамас” ва “Нексия” автомашиналари совға этилди, — дейди академик лицей директори Учқун Қодиров.