Термиздаги Халқаро бахшичилик санъати фестивалида Қорақалпоғистонлик икки нафар ёш бахши ғолиб бўлди


Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида республика бахшиларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ижод қилаётган 87 нафар бахши, оқин ва жировлар қаторида қорақалпоғистонлик санъаткорлар ҳам фаол иштирок этди.

Уч йўналиш бўйича ташкил этилган танловда иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларини таж­рибали ҳакамлар ҳайъати очиқ ва холислик ­тамойиллари асосида ­баҳолаб борди.

Якунда очиқ овоз билан достон куйлашда  ҳамюртимиз Ерисбай бахши  Асқаров фаҳрли 1-ўринни қўлга киритиб, диплом ва 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан ҳамда Муҳаммед бахши Торебеков 3-ўринни эгаллаб диплом ва 3 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Жиров ва оқинлар йўналишида Саламат жиров Аяпов 2-ўринни қўлга киритди ва диплом ҳамда 4 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур фестивалдаги фаол иштироки учун юртдошларимиздан М.Аекеев, Л.Мухаммеддинова ва Б.Асқаровалар ҳам диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

(KRuz.uz) сайтидан олинди.